"Ватандошлар" жамоат фонди Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги муносабати билан ижодий ишлар танловини эълон қилди

"Ватандошлар" жамоат фонди ғазал мулкининг султони, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги муносабати билан ижодий ишлар танловини эълон қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Жамоат фонди telegram-каналида эълон қилинган маълумотга кўра, танлов қуйидаги ёш тоифаларидаги ватандошлар ўртасида ўтказилади:
7-14 ёш;
15-30 ёш;
30 ёшдан юқори.
Танлов "Назм", "Наво", "Саҳна ижодкорлиги", "Иншо ёзиш", "Тасвирий санъат" йўналишларда бўлиб ўтади.
Ижодий ишлар 28 январдан 5 февралга қадар Фонднинг қуйидаги telegram бот манзилида қабул қилинади: @NavoiyTanlovBot.
Танлов бўйича батафсил маълумот олиш учун ҳаволага ўтинг: https://t.me/vatandoshlar_fond/2604