Ашхободга амалий ташриф якунланди
Ашхободга амалий ташриф якунланди
12.10.2024
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрига амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди.
Аэропортда давлатимиз раҳбарини Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов кузатиб қўйди.
Ўзбекистон Президенти туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган халқаро форумда унинг мероси халқлар ўртасида ҳамжиҳатлик ва ўзаро англашув ришталарини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.
Тадбир доирасида Президентимиз Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён билан учрашувлар ўтказди.