Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган икки томонлама ҳужжатлар имзоланди
15.09.2024
Самарқанд шаҳрида ўтган самарали музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федератив Республикаси Федерал Канцлери Олаф Шольц Қўшма декларацияни қабул қилдилар.
Умуман, расмий ташриф доирасида 8 та икки томонлама ҳужжат имзоланди, шу жумладан:
- Миграция ва мобиллик соҳасида ҳар томонлама шериклик тўғрисида ҳукуматлараро битим;
- Ветеринария ва чорвачилик соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро декларация;
- "Яшил Марказий Осиё" ташаббуси доирасида сув ресурсларидан барқарор фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро декларация;
- Ўта муҳим минераллар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида қўшма декларация;
- Транспорт соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Париж битими доирасида иқлим ўзгариши соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум.
Бундан ташқари, 2024-2026 йилларга мўлжалланган Технологик шериклик ва саноат кооперацияси дастури қабул қилинди, шунингдек, Ўзбекистон ва Германиянинг етакчи корхоналари даражасида бир қатор битим ва шартномалар тузилди.