Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Хитой ва Бразилияда кучли ёғингарчиликлар оқибатида қурбон бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Хитой ва Бразилияда кучли ёғингарчиликлар оқибатида қурбон бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди
ТОШКЕНТ, 3 май. /"Дунё" АА/. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Ўзбекистон ТИВ номидан Хитой ва Бразилияда кучли ёғингарчиликлар оқибатида қурбон бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
"Хитой ва Бразилияда ўнлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган кучли ёғингарчиликларнинг ҳалокатли оқибатлари ҳақидаги хабарларни чуқур қайғу билан қабул қилдик, — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. — Ўзбекистон ТИВ номидан қурбон бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз ва барча жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз".