Ўзбекистон Президенти Хитой халқининг қаҳрамонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди
Ўзбекистон Президенти Хитой халқининг қаҳрамонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди
24.01.2024
Давлат ташрифи билан Хитой Халқ Республикасида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳридаги Тяньаньмэнь майдонига ташриф буюрди.
Ўзбекистон ва ХХР давлат мадҳиялари янгради. Давлатимиз раҳбари Халқ қаҳрамонлари ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйиб, XIX-XX асарларда Хитой мустақиллиги ва озодлиги йўлида қурбон бўлганларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Тяньаньмэнь майдони хитой миллатининг рамзий юраги ҳисобланади.
1949 йил 1 октябрь куни айнан шу ерда Хитой Халқ Республикаси ташкил этилгани эълон қилинган. Халқ қаҳрамонлари ёдгорлиги XX асрнинг ўрталарида бунёд этилган.