Ўзбекистон Республикаси Президенти расмий ташриф билан Россия Федерациясида бўлади
04.10.2023
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 5-7 октябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
Ташриф дастурига мувофиқ, Москва шаҳрида икки давлат етакчиларининг музокаралари бўлиб ўтади. Давлатимиз раҳбари Россия Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин билан ҳам учрашади.
Бўлажак учрашувлар кун тартибидан икки томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган. Амалий ҳамкорликни, энг аввало, савдо ва иқтисодиёт, инвестиция, миграция ва гуманитар соҳаларда кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Татаристонга ташриф буюриб, республика Раиси Рустам Минниханов билан музокара ўтказиши кўзда тутилган.