Самарқандда Афғонистонга қўшни мамлакатлар ТИВ раҳбарларининг навбатдаги учрашуви бошланди

Самарқандда Афғонистонга қўшни мамлакатлар ТИВ раҳбарларининг навбатдаги учрашуви бошланди
САМАРҚАНД, 13 апрель. /«Дунё» АА/. Бугун Самарқанд шаҳрида Афғонистонга қўшни мамлакатлар ТИВ раҳбарларининг тўртинчи учрашуви бошланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Зафар Юлдашкулов.

Учрашувда Ўзбекистон, Эрон, Хитой, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Россия ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистонга қўшни мамлакатлар ТИВ раҳбарларининг биринчи учрашуви 2021 йил сентябрь ойида видеоконференция форматида, иккинчиси 2021 йил октябрь ойида Теҳронда, учинчиси 2022 йилнинг март ойида Хитойнинг шарқий Аньхой провинциясининг Туньси шаҳрида бўлиб ўтган эди.
Анвар Илёсов олган сурат («Дунё» АА).