Уч йиллик танаффусдан сўнг Тошкент ва Пекин ўртасидаги авиақатновлар тикланди
Уч йиллик танаффусдан сўнг Тошкент ва Пекин ўртасидаги авиақатновлар тикланди
ТОШКЕНТ, 10 январь. /«Дунё» АА/. Бугун «Uzbekistan Airways» авиа компанияси уч йиллик танаффусдан сўнг яна Тошкент – Пекин – Тошкент йўналишида парвозларни амалга оширишни бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Таъкидлаш керакки, Тошкентдан Хитой пойтахтига мунтазам ҳаво қатновлари COVID-19 коронавирус пандемияси бошланиши билан вақтинча тўхтатилган эди.
Тошкент – Пекин – Тошкент ҳаво қатновлари ҳафтанинг сешанба кунлари амалга оширилади. Авиакомпания жорий йилнинг февраль ойидан авиақатновларни ҳафтада икки маротаба бажаришни режалаштирган.
«Uzbekistan Airways» авиакомпанияси йўловчиларга Пекинга боришлари учун қуйидаги талабларни эслатиб ўтган:
-виза (меҳнат, таълим, саёҳат ва бошқалар);
-Хитойга боришдан 48 соат олдин COVID-19 тестидан ўтиш, тест салбий бўлиши керак – бу Хитойга киришнинг ягона талабидир.