Ўзбекистон терма жамоаси дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг яккалик баҳсларида кучли учликдан ўрин олди
Ўзбекистон терма жамоаси дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг яккалик баҳсларида кучли учликдан ўрин олди
ТОШКЕНТ, 15 октябрь. /«Дунё» АА/. Пойтахтимиздаги «Хумо Арена»да 6-13 октябрь кунлари ўтказилган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яккалик беллашувларида учинчи ўринни эгаллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Яккалик баҳсларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Давлат Бобонов (-90 кг) ва Музаффарбек Тўрабоев (-100 кг) қўлга киритган олтин медаллар эвазига Ўзбекистон биринчи бор дунё биринчилигини умумжамоа ҳисобида кучли учликда тугатди.
Тошкент мезбонлик қилган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида медаллар жамғариш бўйича Япония 5 та олтин, 4 та кумуш, 3та бронза медаль билан биринчи, Бразилия 2 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза медаль билан иккинчи ва Ўзбекистон 2 олтин медаль билан учинчи ўринни эгаллади. Ундан кейинги ўринларда Мўғилистон ва Хорватия қайд этилди.