ШҲТ Котибиятида Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг тақдимоти бўлиб ўтади
ШҲТ Котибиятида Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг тақдимоти бўлиб ўтади
ПЕКИН, 19 апрель. /«Дунё» АА/. Бугун Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Пекиндаги қароргоҳида 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг тақдимоти бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Тадбир Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси томонидан ШҲТ котибияти кўмагида, Тараққиёт стратегияси маркази ва Тошкент давлат шарқшунослик университети билан биргаликда ташкил этилмоқда.
Унда дипломатик ваколатхоналар, ШҲТ котибияти, вазирлик ва идоралар, эксперт-таҳлил ижтимоий-сиёсий, илмий-академик доиралар ҳамда Хитой ОАВ вакиллари иштирок этади.
Элчихона ташаббуси билан 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси хитой тилига таржима қилингани ҳолда алоҳида рисола шаклида чоп этилди.